3 436
Тожикистон поездларига Ўзбекистоннинг учта шаҳрида йўловчиларни тушириш ва чиқаришга рухсат берилди

«Тожикистон темир йўллари» компаниясига Ўзбекистон темир йўл станцияларида йўловчиларни тушириш ва чиқаришга рухсат берилди, деб ёзади Asia-Plus'га таяниб Дарё нашри. Рухсатнома икки мамлакат бош вазирларининг июль ойида Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида имзоланган баённома асосида тақдим этилди.
Таъкидланишича, энди Термиз, Қарши ва Самарқанддаги темир йўл станцияларида йўловчиларни чиқариш ва тушириш мумкин. Шунингдек, ушбу станцияларда Тожикистондан қатнайдиган йўловчи поездлар учун чипталар сотилади.
Таъкидланишича, Душанбе—Москва—Душанбе, Кўлоб—Москва—Кўлоб ва Хўжанд—Москва—Хўжанд йўналишлари бўйича қатнайдиган Тожикистон поездларига Ўзбекистондаги станциялардан чипталар харид қилганлар учун чиптани сотиб олиш муддати ва вагон туридан келиб чиқиб, 10 дан 25 фоизгача чегирмалар кўзда тутилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

«Ўзбекистон темир йўллари» Наврўз байрами муносабати билан чегирмалар эълон қилди

Халқаро йўналишда қатнайдиган поездлар сони яна биттага кўпаймоқда

Маҳаллий йўналишлардаги барча поездларга 60 кун олдиндан чипта сотишга рухсат берилди

Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга поезд чипталари учун чегирмалар жорий қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» вагонлар нима сабабдан ағдарилиб кетганини маълум қилди

Москва метросида метродан чиқаверишда билетларни текшириш учун турникетлар ўрнатилади