16:45 / 05.09.2018
4 336

Эксперт: Миср Ўзбекистон учун қайси жиҳатлари билан муҳим?

Эксперт: Миср Ўзбекистон учун қайси жиҳатлари билан муҳим?
Миср Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифини ёритиш бўйича ташкил этилган матбуот марказида сиёсатшунослар, экспертлар маърузалари билан иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти маркази раҳбари ўринбосари Санжар Валиев бизга қуйидагиларни сўзлаб берди:

“Миср — араб давлатлари орасида биринчилардан бўлиб, яъни 1992 йилнинг 26 декабрида мамлакатимиз мустақиллигини тан олган юрт сифатида тарихга кирган. Ўзбекистон Миср давлати билан халқаро майдонда илк дипломатик алоқаларни йўлга қўйган даврдан бошлаб, то ҳозирги вақтга қадар ишончли ҳамкор эканлигини намоён этди.

Бугунги кунда икки давлат муносабатларини йўлга солувчи турли доирадаги 51 ҳужжатни ўз ичига қамраган шартномавий-ҳуқуқий база мавжуд. Икки давлат халқаро -миқёсда бир-бирини дипломатик жиҳатдан олқишлаб келмоқда. Чунончи, 2018 йил 22 июнда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ томонидан қабул қилинган Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақидаги резолюцияни Миср ҳам қўллаб-қувватлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини йўлга қўйиш ғояси 2016 йил октябрь ойида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 43-сессиясида ўқиб эшиттирилганида, бу ташаббус ҳам Миср томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.

Миср бир вақтнинг ўзида ҳам Араб давлатлари лигаси, ҳам Африка Иттифоқининг аъзосидир. Қоҳирада Араб давлатлари лигасининг маъмурий биноси мавжудлиги Мисрнинг бу ташкилот доирасидаги нуфузини кўрсатади.

Мисрдаги Ал-Азҳар университети мусулмон оламидаги энг обрўли таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ушбу университет ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган. Юртимизда илгари сурилаётган “Маърифатли ислом” тамойили асосида ҳамкорлик қилиш учун Миср мусулмон оламидаги муқобил давлатлардан бири сифатида қаралади”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эксперт: Миср Ўзбекистон учун қайси жиҳатлари билан муҳим?