06:30 / 06.09.2018
12 478

Тожикистон маданият вазирлиги аёллар либослари бўйича қўлланма ишлаб чиқди

Тожикистон маданият вазирлиги аёллар либослари бўйича қўлланма ишлаб чиқди
Тожикистон маданият вазирлиги Тожикистон қизлари ва аёллари учун тавсия этилган либослар бўйича махсус қўлланма ишлаб чиқди. Унда ишда, дам олиш кунлари, тўй ва маросимларда аёл-қизлар қандай либосларда бўлишига доир кўрсатма ва тавсиялар берилди.

11 қисм ва 6 бўлимдан иборат бу қўлланмада давлат тузилмаларида ишлайдиган аёлларнинг кийиниш маданиятига доир алоҳида бандлар бор.

Унга кўра аёллар қора рангли либос, қора рўмол ва ҳижоб ўрашлари мумкин эмас. Шунингдек, европача либослардан миниюбка, ёқаси очиқ кофта ва кўйлаклар, ҳарир либослар кийиш ҳам тақиқланди.

Жамоат жойларида эса калиш ёки шиппак, уй кийими, тор шим ёки синтетик кийимларда юриш тақиқланди.

“Биз бу тавсияларни тожик халқи орасида ўзга миллат маданияти ёйилиб кетмаслиги учун бердик. Либосларни яратишда тожик дизайнерлари имкон қадар замонавий талабларга ҳам риоя қилганлар”, — дея изоҳ берган Тожикистон хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати бошлиғи Сабоҳат Маҳмадалиева.

Айни пайтда Душанбе кийим бозорлари ва дўконларида ушбу кўрсатмаларга мувофиқ либослар тавсия этилмоқда.

Тожикистон маданият вазирлиги ушбу кўрсатмалар фақат қизлар ва аёллар учун белгиланганини қайд этган ҳолда, келгусида эркаклар учун ҳам шу каби қўлланма ишлаб чиқилишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тожикистон маданият вазирлиги аёллар либослари бўйича қўлланма ишлаб чиқди