date
views 4 959

Фуқаро ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилиб, бераётган вақтида қўлга олинди

Фуқаро ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилиб, бераётган вақтида қўлга олинди
Бухоро туманида 5 сентябрь куни Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими ўз раҳбарига ахборот бериб, Ромитон туманида яшовчи С.И. ўзининг “Дамас” русумли автомашинасини “Ромитон-Бухоро” йўлининг 5-км.да белгиланган тезликдан оширгани учун уни тўхтатиб, маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлганида, ҳайдовчи унга маъмурий баённома расмийлаштирмаслигини сўраб, эвазига 50 000 сўм пулни пора сифатида таклиф қилаётганини маълум қилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Шундан сўнг кўрилган тезкор тадбир натижасидан ҳайдовчи С.И. ходимга 50 000 сўм пулни пора сифатида бераётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан С.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаро ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилиб, бераётган вақтида қўлга олинди