11:27 / 09.09.2018
3 792

Ўзбекистон ТИВ Бангкокда ушлаб турилган 4 нафар фуқаро масаласига ўз муносабатини билдирди

Ўзбекистон ТИВ Бангкокда ушлаб турилган 4 нафар фуқаро масаласига ўз муносабатини билдирди
KUN.UZ сайтида жорий йил 5 сентябрь куни HY 533 рейси билан Бангкокка саёҳат қилиш мақсадида учиб борган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси - Қ.С, Ж.Қ, А.И, А.А аэропорт ходимлари томонидан Таиландга киритилмагани ҳақидаги мақола эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, шу куннинг ўзида вазиятни воқеа жойининг ўзида ўрганиш ва зарурат бўлса консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Бош консулхона ходими Бангкок шаҳри аэропортига борган. Таиланд иммиграция хизмати бўлинмасининг расмий маълумотларига кўра, мазкур фуқароларнинг мамлакатга киришларига рад жавоби берилишига улар томонидан ташриф мақсади, яшаш жойи тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг шубҳа туғдиргани сабаб бўлган.

«Ҳозирги вақтда Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларини навбатдаги авиарейс билан Ўзбекистонга қайтариш учун Таиланд тегишли ҳокимият органлари ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси ваколатхонаси билан доимий алоқада бўлиб турибди», дейилади ТИВ тақдим этган маълумотда.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси тўғрисидаги Низомнинг 6-бандида элчихонанинг асосий вазифа ва функциялари кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга кўра элчихона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикаси ва унинг фуқаролари манфаатларини халқаро ҳуқуқ йўл қўйган доираларда ҳимоя қилиши лозим.

Шунингдек, мазкур бандда элчихона жойлашган давлатдаги шарт-шароитлар ва воқеаларни барча қонуний воситалар билан аниқлаштириши жоизлиги ҳам таъкидлаб ўтилган.
[media=https://youtu.be/GwWQLL9INbk]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ТИВ Бангкокда ушлаб турилган 4 нафар фуқаро масаласига ўз муносабатини билдирди