
Ўзбекистон ва АҚШ икки дипломли таълим дастурини ишга туширишлари мумкин, бу ҳақда Ўзбекистон телеканалининг «Таҳлилнома» дастурида айтилган.
Америка университетлари консорциуми (ACU) Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни, шу жумладан, талабалар алмашинув дастурлари ва икки дипломли таълим орқали ҳамкорлик қилишга тайёр турибди.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги, агрономия ва ўсимликшунослик, бизнес бошқаруви ҳамда компьютер инжиниринги, педагогик фаолият соҳаларида қўшма илмий тадқиқотлар режалаштирилган.
Шунингдек, «Интерлик» тил марказлари Ўзбекистон Жаҳон тиллари давлат университети билан келишувга эришиш ниятида. Бу дастур Ўзбекистондан бўлган талабаларни ўқитиш ва ўқув дастурларини биргаликда ишлаб чиқишни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда АҚШнинг Марказий Осиёдаги илк магистрлик таълим лойиҳаси йўлга қўйилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар