14:09 / 12.09.2018
4 781

Ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганида қўлга олинди

Ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганида қўлга олинди
2018 йил 9 сентябрь куни Сурхондарё вилояти, Музработ тумани “Янги диёр” маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-110 автомобиль йўлида ўтказилган тадбир давомида, “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилди.

Ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларни тақдим этиши сўралганида, у ўзини Денов тумани “Лочин” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.А. деб таништириб, автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳамда автомашинага тегишли бирон бир ҳужжатни тақдим этолмаганлиги сабабли, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шундан кейин, ҳайдовчи Н.А. маъмурий баённома расмийлаштирмаслиги ҳамда автомашинасини жарима майдонидан шу куни чиқариб бериши эвазига 100 000 (юз минг) сўм пулни пора сифатида беришини таклиф этган.

Шу куни соат 16:40ларда Музработ тумани “Музработ Дарвоза” маҳалласи ҳудудида Ангор туман прокуратураси, вилоят ИИБ Ўз хавфсизлиги бўлими ҳамда Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.А. Ички ишлар ходими П.Х.га 96 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтда ушланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан, Ангор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганида қўлга олинди