17:21 / 13.09.2018
8 058

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига қандай алмаштириш мумкин?

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига қандай алмаштириш мумкин?
Давлат хизматлари марказларида 20 минутда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш мумкин, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

“Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун фақат ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ҳамда паспорт керак бўлади ҳолос. Ҳаммасига бор йўғи 20 минут вақтингиз сарфланади”, - дейилган хабарда.

Шунингдек хабарда айтилишича 129 010 сўм пул ҳам керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари президент қарорига асосан 2017йилнинг декабрь ойида ташкил қилинган эди. Айни дамда Агентлик аҳолига ва тадбиркорларга 31 та давлат хизматларини кўрсатиш имкониятига эга. Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон республикаси ва барча вилоятлар марказларида очилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига қандай алмаштириш мумкин?