06:30 / 14.09.2018
3 731

Freedom Finance раҳбари Ўзбекистондаги ўзгаришлардан жудаям мамнун

Freedom Finance раҳбари Ўзбекистондаги ўзгаришлардан жудаям мамнун
Freedom Finance халқаро инвестиция компаниясининг директорлар кенгаши асосчиси ва раиси Тимур Турлов Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлардан жуда хурсанд эканини маълум қилди.

"Сўнгги йил ичида Ўзбекистонда рўй берган ўзгаришлардан жуда хурсандман. Ўзгаришлар анча умидли", - деди Турлов Тошкентдаги халқаро конференцияда иштирок этар экан.

Компания жорий йилда Тошкент шаҳрида ўзининг биринчи офисини очди ва бутун мамлакат бўйлаб тармоқни кенгайтиришга доир ишларни давом эттиради.

"Ўзбекистон бозори собиқ совет иттифоқи ҳудудидаги энг очиқ бозор, десам адолатли бўлади. Бу кириб бориш, технологиялар, билимлар ва кўникмаларни кенгайтириш учун жуда яхши нуқтадир. Бозор бундан-да ривожланиб кетган тақдирда бундай иштиёқ ва қўллаб-қувватлашга эга бўла оламиз, деб ўйламайман. Биз кўраётган тренд фонд бозорини ривожлантириш ва ёрдам беришга тайёрликка доир жуда юқори сиёсий қизиқишни намоён қилмоқда", - дея таъкидлади Турлов.

Компания раҳбари Ўзбекистонда рўй берган ўзгаришлар катта ҳурматга лойиқ эканини қайд этди. "Бироз вақт илгари бундай ўзгаришлар бўлиши хаёлга ҳам келмаган, айниқса, бу уларнинг бу қадар тез рўй бериши. Эҳтимол, шундай бўлиши ҳам керакдир. Уларнинг бу қадар тез содир бўлаётгани жуда зўр, албатта", - қўшимча қилди у.

Унинг фикрича, Ўзбекистон бизнес доирада энг ижобий умидлар ва инвестициялар киритиш учун ажойиб имкониятдир. "Ҳамма жойда ҳам одамлар ижобий ўзгаришларга бу қадар ишонч билан қарашмайди. Бу тез орада ўз салоҳиятини очиши кутилаётган улкан мамлакат", - деди Турлов.

Freedom Finance – хусусий сармоядорларни Қозоғистон, Россия, АҚШ ва Европа фонд бозорларига кириш имкони билан таъминловчи Марказий Осиёдаги етакчи инвестицион брокер. Компания Россияда 36 офисдан иборат тармоқ, Қозоғистонда - 16 ваколатхона, шунингдек Киев, Тошкент ва Бишкекда ўз офисларини барпо этган.

Компания мижозлар сони бўйича Қозоғистонда - биринчи (49 мингдан зиёд), РФда - тўққизинчи ўринни (24 мингдан ортиқ) эгаллайди. Россияда Freedom Finance шу номли банк, Freedom24 акциялари чакана интернет-магазини ҳамда Nettrader компаниясига эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Freedom Finance раҳбари Ўзбекистондаги ўзгаришлардан жудаям мамнун