​МИБ ходимлари Осиё ўйинлари ғолиблари билан учрашди​

  • 14-09-2018, 22:26
  • 677
  • Жамият
  • Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирокида, Дзюдо бўйича Миллий терма жамоа бош мурабиийи Фарход Тўраев, машҳур кураш устаси ва дзюдочи Камол Муродов, XVIII-Осиё ўйинлари ғолиби Гулноза Матниёзова, Осиё ўйинлари ғолиби ва Кураш бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун ўтказилган 1-халқаро турнир ғолиби Шерали Жўраевлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
    ​МИБ ходимлари Осиё ўйинлари ғолиблари билан учрашди​
    Мулоқотда, жойларда спортга берилаётган эътибор, спортнинг ёш авлод ва инсон саломатлиги, маънавий етуклиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланиб, спортчиларимиз халқаро ва жаҳон ареналарида, қолаверса, Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган XVIII-ёзги Осиё ўйинларида киритилган ютуқлар ҳақида тўхтаб ўтилди.
    Шунингдек, дзюдочиларимизнинг Осиё ўйинларидаги иштироки ва жорий йилнинг сентябрь ойида Баку шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига бўлаётган тайёргарлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

    Сўзга чиққанлар, юртимизда бошқа спорт турларини кенг оммалаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар, аёлларнинг спортдаги иштироки, бунёд этилаётган спорт иншоотлари, спортга ихтисослашган мактаб ҳамда коллежларда малакали мураббийларнинг кўмагида эришаётган зафарли одимлар ҳақида гапириб ўтишди.

    Тадбирда, терма жамоа бош мураббий Ф.Тўраев ва ёрдамчи мураббий К.Муродов ва дзюдочи Ш.Жўраевлар Мажбурий ижро бюроси ходимларига тўлов интизомини мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифаларини бажаришларида омад тилаб қолдилар.

    Ўз ўрнида, Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам дзюдочиларимизга улкан зафарлар ва юксак марраларини забт этишларида муваффақият тилаб қолдилар.

    » » ​МИБ ходимлари Осиё ўйинлари ғолиблари билан учрашди​