19:25 / 17.09.2018
4 562

Марказий банк: «Uzcard» муаммоси ҳисобга олинади — қонунчиликка ўзгаришлар киритилади

Марказий банк: «Uzcard» муаммоси ҳисобга олинади — қонунчиликка ўзгаришлар киритилади
Марказий банк матбуот хизмати маълум қилишича, «Uzcard» фаолиятида муаммолар кузатила бошланганидан бери Марказий банк вакиллари дастурий таъминот мутахассислари билан ҳамкорликда тўлов тизими ишини тиклашда кўмаклашишмоқда.

Тизимни тиклашнинг биринчи босқичи тугади — тўлов карталаридаги қолдиқларнинг маълумотлар базаси тикланди. Иккинчи босқич, яъни тўлов терминаллари ишини тиклаш кун давомида амалга оширилади.

Зарурат бўлганда фуқаролар нақд пул учун хизмат кўрсатувчи банкларига мурожаат қилишлари лозим. Шуни эътиборда тутинг: ҳозирча айнан карта очилган банк филиалига бориш керак (терминаллар ишлай бошлагач эса ҳар қандай банкнинг исталган филиалига мурожаат қилса бўлади). Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда мамлакатимиз ҳудудларидаги филиалларни нақд пул билан таъминлаш бўйича иш олиб борган.

Ўз навбатида, Марказий банк юз берган ушбу ҳолат эътиборсиз қолмаслигини маълум қилди. Қонунчиликка МБ барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида тўлов тизимлари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлар билан таъминловчи ўзгаришлар киритилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий банк: «Uzcard» муаммоси ҳисобга олинади — қонунчиликка ўзгаришлар киритилади