Ҳукумат қарори билан 2019 йил 1 январдан бошлаб:
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда бино ва иншоотлар ҳақидаги маълумотларни олиш нотариус томонидан мустақил амалга оширилади.
Мазкур жараён қуйидаги босчиқларда амалга оширилади:
Дастлаб жисмоний ёки юридик шахс кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида давлат нотариал идораларига мурожаат қилади.
Бунда кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилади.
Кейинги босқичда нотариус бино ва иншоот жойлашган ҳудуддаги ер тузиш ва кадастр органига курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали бино ва иншоотлар ҳақидаги маълумотларни сўраб сўровнома юборади.
Сўнгра ушбу сўровномага асосан ер тузиш ва кадастр органи бино ва иншоотларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тақдим этади.
Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгач, 30 дақиқа ичида кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси нотариал тасдиқланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Кадастр тизимида янгилик!

Яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулкни энди нотариуссиз сотиш мумкин

Янги йилдан кўчмас мулкни нотариал тасдиқлатмасдан ижарага бериш мумкин

Эндиликда нотариус фуқародан 17-шаклни талаб қилмайди

Кадастр қилиш учун қанча пул тўланади?

Энди уй-жой олди-сотдисида қарз йўқлиги ҳақида маълумот талаб этилмайди