20:10 / 19.09.2018
5 102

Арнасой туман прокурорининг ўринбосари машинасида пиёдани уриб юборди

Арнасой туман прокурорининг ўринбосари машинасида пиёдани уриб юборди
2018 йил 16 сентябрь куни соат 17:30ларда Жиззах вилояти Арнасой туман прокурорининг ўринбосари Дилшод Каримов отаси Бадриддин Каримовга тегишли «Нексия-1» автомашинасини ишончнома орқали 4Р38 «Жиззах-Учтепа-Навбаҳор» автомобиль йўлининг Пахтакор-Жиззах йўналишининг 16-км.да бошқариб борган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, у йўналиши бўйлаб ўзининг ортидан ҳаракатланиб келган «Daimler Benz 210 СПГ» русумли автомашина ҳайдовчиси Ж. йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб, уни қувиб ўтиб, кескин тормоз берган ҳолатда, уни тўхтатишга ҳаракат қилиб, Д.Каримовни йўлда ҳаракатланишига тўсқинлик қилганлиги сабабли, Д.Каримов бошқарувини йўқотиши натижасида йўлнинг чап томонида жойлашган уйларнинг йўлагига чиқиб кетган ва йўлакда ҳаракатланиб келаётган пиёда Г.Эгамбердиевани уриб юборган.

Фуқаро Г.Эгамбердиева олган тан жароҳатлари натижасида РШТЁИМнинг Жиззах филиалида вафот этган. Судга оид тиббий экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра, марҳума Г.Эгамбердиевага етказилган жароҳат оғирлик даражаси бўйича «ҳаёт учун хавфли бўлган» тан жароҳати, деб баҳоланган.

Д.Каримов «бош мия чайқалиши, пешона соҳаси тирналган тан жароҳати ва ўнг елка чиқиши» тан жароҳатлари билан РШТЁИМнинг Жиззах филиали нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан 16.09.2018 йилда ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг 18-бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Арнасой туман прокурорининг ўринбосари машинасида пиёдани уриб юборди