Жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 13:40 да Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли кўчасида ЙТҲ содир бўлган, деб хабар қилади Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Марказий кўчадаги автомабиллардан бири пиёдалар учун мўлжалланган йўлакчага ўтиб кетиши оқибатида қўлида ёш боласини кўтариб олган аёлга енгил тан жароҳати етказган. Улар ҳозирда Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий – амалий тиббиёт марказида шифокорлар назоратида, аҳволи яхши.
Онага бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, энса соҳасини юмшоқ толаларини эзилиши, болага бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган. ЙТҲни содир этган 01/Q014 NA рақамли Mercedes-Benz ҳайдовчисига нисбатан чора кўрилган. Автомабиль жарима майдончасига олиб борилган.
Ўша куни аёл яна бир фарзандини 241-сонли Умумтаълим мактабидан олиб келаётган бўлган. Мактаб ёшидаги фарзандига зарар етмаган, у соғ-саломат.
Ушбу воқеанинг қандай содир бўлгани ҳақидаги видеолавҳани қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Сурхондарёда юк машинаси йўлдан чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди

Сирдарёда коллеж қоровули ўсмир болани ўроқ билан уриб ўлдирди

Тошкентда яна бир автомобиль ёниб кетди. Бу сафар Mercedes-Benz (фото)

Тошкентда ИИББ ходими пиёдани уриб юборди

Тошкентда Matiz ҳайдовчиси 27 ёшар йигитни уриб кетиб, қочиб қолди

Мирзо Улуғбек туманида пичоқбозлик юз берди