Ўзбекистонда иккинчи олий таълим бўйича бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида юқори курсларда таълим олаётган талабаларга ўқишни сиртқи таълим шаклига ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йилда 17 сентябрдаги 9-сонли баёнига мувофиқ олий таълим муассасалари ҳамда фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олинган ҳолда иккинчи олий таълим бўйича бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида 3- ва 4-курсларда таълим олаётган талабаларнинг ўқишини уларнинг аризаларига кўра сиртқи таълим шаклига ўтказишга рухсат берилди.
Бунда:
Филология ва тилларни ўқитиш (хорижий тиллар бўйича, шу жумладан, рус тили), хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича), она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда) таълим йўналишлари, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасалари истисно эканлиги;
Олий таълим муассасаси бўйича ҳар бир таълим йўналиши кесимида (таълим тили) ариза топширганлар сони 7 нафардан кам бўлган ҳолда талабалар сиртқи таълим шаклига ўтказиш, акс ҳолда рад этиш белгиланди.
Кундузги таълим шаклидан сиртқи таълим шаклига ўтказилган талабалар учун тўлов-контракт миқдори 2018/2019-ўқув йилида иккинчи мутахассисликка қабул қилинган талабалар учун бир хил этиб белгиланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади