Тошкент шаҳрида янги туғилган чақалоқни сотиб юбормоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Зухра ҳомиладор бўлиб қолганини билгандан кейин қўрққанидан ўз уйига ҳам бормай қўяди. Бироқ ойни этак билан ёпиб бўлмайди... Она қизи билан бўлган воқеадан хабар топади. Улар қандай бўлмасин ҳомиладан воз кечиш чораларини излай бошлайдилар. Ҳомиладорлик ҳам туғруқ даврига яқинлашиб қолган эди. Бу орада Абдуқодиров деган шахсга рўбарў келган она-бола энди унинг тавсиясига кўра иш тутишга мажбур бўлишади. Яратганнинг бебаҳо инъоми бўлмиш чақалоққа нарх белгилаб, мўмай даромадга эга бўлиш пайига тушадилар.
Келишув бўйича 12 кунлик чақалоқ пойтахтга олиб келинади. Режага кўра бола кун ярмидан ўтганда Яшнобод туманида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси олдига олиб келиниши лозим эди. Аммо олиб борилган тезкор ҳаракатлар давомида одам сотиб фойда кўрмоқчи бўлган даллолнинг бу галги режаси амалга ошмай қолади.
"София сингари чақалоқларнинг йиғисини, кулгуларини эшитишни орзу қилиб яшаётган оилалардан 462 таси бугун Тошкент шаҳридаги болалар уйидан фарзанд асраб олиш учун навбатда турибди. Фарзанд қадрини ана шулардан сўранг", - дейди болалар уйи шифокори
Юртимизда ҳар бир бола давлат ҳимоясида. Жажжи Софиянинг тақдири ҳам бугун ишончли қўлларга топширилди.
Одам савдоси иштирокчиларининг кейинги тақдирини эса суд ҳал қилади.
Мазкур ҳолат бўйича тасвирга олинган видеолавҳани қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: ВИДЕО “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Чақалоқни 8500 АҚШ долларга баҳолаб сотаётган даллол қўлга олинди (видео)

Андижонда 23 кунлик чақалоқни 4500 доллар ва 4 млн сўмга сотаётган она қўлга олинди (видео)

6 кунлик чақалоғини 3 минг долларга пуллаётган она қўлга олинди

20 кунлик чақалоғини 10 минг долларга сотаётган она қўлга олинди

Тошкентда 1000 долларга чақалоқ сотаётган аёллар қўлга олинди

Ўзбекистонда 2 минг долларга бола сотаётган икки аёл қўлга олинди