23:08 / 08.10.2018
5 692

Тошкентда «Ласетти» босиб кетган қиз тирик қолди (видео)

Тошкентда «Ласетти» босиб кетган қиз тирик қолди (видео)
Тошкент шаҳар ИИББ бироз олдин ижтимоий тармоқларда тарқалган, "Ласетти" автомобили иштирокидаги мудҳиш ЙТҲга изоҳ берди.

ИИББ хабарида айтилишига кўра, видеолавҳада "Ласетти" автомобили остида қолган 22 ёшли Машҳура Х., исмли фуқаро тирик қолган ва 16- шаҳар шифохонасига ётқизилган. Отабек А. исмли 22 ёшли “Ласетти” ҳайдовчиси ҳибсга олинган. Айни дамда воқеа содир бўлган жойда тезкор-тергов гуруҳи ишлмоқда.

Бироз олдин ижтимоий тармоқларда, йўл четидан кетаётган қизни “Ласетти” автомобили босиб кетгани ҳақидаги видеоролик кенг тарқалган эди.
Youtube канали орқали:

Facebook тармоғи орқали:

Lacetti минган эркак автотураргоҳ бўйлаб кетаётган аёлни кўрмай қолиб, уни босиб кетди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълумотларига кўра, қиз 22 ёшли Машҳура Х. бўлган. ИИББдан хабар беришларича, қиз машина босиб кетганидан сўнг омон қолган. «Жабрланувчи 16-шаҳар клиник шифохонасига олиб кетилди. Ҳайдовчи, 22 ёшли Отабек А. қўлга олинган», - дейилади ИИББ хабарида. Айни пайтда тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойида ишламоқда.

Опубликовано Uzbekistan24 Понедельник, 8 октября 2018 г.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «Ласетти» босиб кетган қиз тирик қолди (видео)