«UzNews.uz» манбаасининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар ДХХ бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тадбир ташкил этишди. "Аура" кафесида ўтказилган тадбир натижасида Акмал Аскаров томонидан 12 минг АҚШ долларини сотишга уринаётган вақтда қўлга олинган.
А.Аскаров, Сергели туманидаги «Ипотекабанк» филиали раҳбари сифатида фаолият юритган, 12 минг АҚШ долларини 99.600.000 сўмга сотаётган бўлган.
А.Аскаровни текшириш жараёнида унинг ёнидан 12.601 АҚШ доллари аниқланган.
Шу куннинг ўзида «Osiyo Grand» тантаналар саройи автотураргоҳида 19 минг АҚШ долларини сотишга уриниш ҳолати ҳам аниқланган.
«Трастбанк» филиали раҳбари лавозимида ишлаган Рустам Миркаримов, «Трастбанк» бош офиси ходими Жамшид Исмаилов ва фуқаро Нуриддин Бурхоновлар 19 минг долларни 160 миллион сўмга алмаштириш жараёнида қўлга олинган.
Тадбир якунида, ушбу фуқаролардан ноқонуний муомалага киритилган 19.000 АҚШ доллари, Ж.Исмаиловнинг ўзидан 1.008 АҚШ доллари ва 85.208.000 сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинган.
Икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Хоразмда валютафуруш фирибгарлар ушланди

Жиззахда катта маблағ билан валютафурушлар гуруҳи қўлга олинди (видео)

20 минг АҚШ долларини сотишга уринган 4 нафар эркак қўлга олинди (видео)

Андижонда 9 нафар “валютафуруш” қўлга олинди (видео)

Тошкентда 12 минг долларни салкам 98 млн сўмга сотаётган фуқаро қўлга тушди (видео)

МХХ навбатдаги валютафурушларни қўлга туширди (видео)