Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ТИФ «Миллий банк» Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқаларнинг жинояти фош бўлди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
ТИФ «Миллий банк» Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб, мазкур банк мижозлари ҳисобланган 10 та хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта ҳисоб-рақамларида бўлган 759 минг АҚШ долларини уларнинг хабарисиз бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига ноқонуний ўтказиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ТИФ «Миллий банк» Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди