07:26 / 23.10.2018
4 776

Тошкент шаҳрида биринчи оилавий меҳмон уйи очилди

Тошкент шаҳрида биринчи оилавий меҳмон уйи очилди
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани Воҳидов кўчаси 60-уйда биринчи меҳмон уйи очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 7 августда “Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди. Туризм фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда шарт-шароитларни яхшилаш ва янги туризм хизматлари соҳасини ривожлантириш мақсадида ҳаётга татбиқ этилган ушбу ҳужжатга кўра оилавий меҳмон уйлари хусусий корхона ёки оилавий корхона тартибидаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобланиб, ушбу меҳмон уйларида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчига 3 квадрат метр ҳисобидан тўғри келадиган зарурий турар-жой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой ҳисоблананиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида биринчи оилавий меҳмон уйи очилди