02:08 / 24.10.2018
5 505

21 йилдан бери сохта диплом билан ишлаб келган ўқитувчи аниқланди

21 йилдан бери сохта диплом билан ишлаб келган ўқитувчи аниқланди
Миришкор туманида яшовчи фуқаро С.Г. ва фуқаро Б.А.лар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг сохта дипломи билан 21 йил давомида фаолият юритишган. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий сайти хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Миришкор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаро С.Г. тумандаги 8-сонли умумтаълим мактабида 1993 йилдан 2018 йилга қадар бошланғич синф ўқитувчиси ва фуқаро Б.А. 9-сонли умумтаълим мактабида 1997 йилдан 2018 йилга қадар жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаб келганликлари аниқланган.

Текшириш давомида фуқаролар С.Г. ва Б.А.ларга қалбаки дипломларни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ўқитувчи бўлиб ишлаган Х.З. исмли шахс тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 21 йилдан бери сохта диплом билан ишлаб келган ўқитувчи аниқланди

Жамият янгиликлари