06:57 / 25.10.2018
3 512

Сербиядан Россияга мева экспорти ҳажми камайиб кетди. Бунга Ўзбекистоннинг таъсири қандай?

Сербиядан Россияга мева экспорти ҳажми камайиб кетди. Бунга Ўзбекистоннинг таъсири қандай?
Сербиядан 2018 йилда Россия Федерациясига мева етказиб бериш ҳажми кескин камайиб кетди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри маълум қилди. Хусусан, жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида Сербиядан Россияга олма экспорти 113 минг тоннадан 71 минг тоннага, шафтоли ва нектарин 34,6 минг тоннадан 20,6 минг тоннага, гилос 8 минг тоннадан 4,7 минг тоннага, олча 3,1 минг тоннадан 2,3 минг тоннага, сархил ўрик 3,1 минг тоннадан 0,4 минг тоннага, қулупнай 10,4 минг тоннадан 9,1 минг тоннага қисқариб кетган.

Шундай қилиб, Сербиянинг бу борадаги даромади ҳам 17 фоиз пасайиб, 159 млн. долларгача тушиб кетди. Ваҳоланки, соҳадаги етакчилар Эквадор, Туркия, Хитой, Миср мева етказиб бериш ҳажмларини оширган.

Жумладан, Хитой январь-август ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51 фоиз кўп мева жўнатиб, 257 млн. доллар ишлаб олган.

Сербиядан мева импорт қилиш ҳажмининг камайиши ушбу давлат орқали ЕИ мамлакатларидан мева-сабзавот маҳсулотларини реэкспорт қилиш устидан назоратни кучайтирилгани билан боғлиқ.

Бу борадаги яна бир омил Россия бозорларига Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Хитойдан мева-сабзавот етказиб берувчилар томонидан рақобатнинг кучайганидир. Масалан, Туркия кўрсатиб ўтилган муддатда Россияга мева экспортини 38 фоиз, Эрон 2,1 баробар, Озарбайжон (Эрон маҳсулотларини реэкспорт қилиш ҳисобига) 57 фоиз, Ўзбекистон 39 фоизга оширган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сербиядан Россияга мева экспорти ҳажми камайиб кетди. Бунга Ўзбекистоннинг таъсири қандай?