08:25 / 25.10.2018
6 613

Ўзбекистон президенти байрам арафасида ИИВ ходимларини мукофотлади

Ўзбекистон президенти байрам арафасида ИИВ ходимларини мукофотлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, 25 октябрь Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан қуйидагилар мукофотланди:

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан

Турсунов Бахтиёр Зияевич – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий госпитали етакчи жарроҳи

"Дўстлик" ордени билан

Мазурова Елена Юрьевна – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси

Муҳаммедов Ўткирбек Ҳазратқулович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари

"Мардлик" ордени билан

Арзуманов Армен Аркадьевич – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси махсус отряди бош мутахассиси

Юсупжонов Муроджон Юсупжонович – Наманган вилояти Наманган шаҳар ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми катта ёнғин ўчирувчиси

"Жасорат" медали билан

Атамов Бегимжон Исонбоевич (марҳум) – Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш бўлими сафдор ходими

Ғаниев Акмалжон Раҳматиллаевич – Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси тезкор вакили

Муҳиддинов Дилмурод Сагдуллаевич – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи

Отамбетов Маҳмут Бегдуллаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бўлинма командири

Расулов Илҳомжон Абдусаматович – Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони отряд командири

Рустамов Умарқул Мирзабекович – Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми командири

Сафаров Алиқул Хушбоқович (марҳум) – Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори

Эшмурадов Илҳом Лапасович – Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили

"Содиқ хизматлари учун" медали билан

Гришко Алексей Алексеевич – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кинология хизмати бошлиғи

Каҳҳоров Илҳомжон Ибрагимович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ҳарбий қисми гуруҳ командири

Султонов Баҳриддин Муродович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бўлим бошлиғи

Ташматов Улуғбек Холматович – Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи

Холмирзаев Аъзамжон Ахатович – Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими профилактика инспектори

Хўжаниёзов Рашид Шомуродович – Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бўлинма командири

Чориев Рустам Алламуротович – Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони отряд командири

"Шуҳрат" медали билан

Исмоилов Русланбек Ҳайдарбаевич – Хоразм вилояти Урганч шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ички ишлар бўлими бошлиғи

Мамасодиқов Шукурулло Расулжонович – Андижон вилояти Андижон шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори

Нишанбоев Баҳром Набиевич – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ислом Каримов номидаги аэропортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи

Сойибов Ўктамжон Ёриевич – Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

Сотволдиев Илёсжон Ҳамиджонович – Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси қўриқлаш бошқармаси отряд командири

Усмонов Абдисодиқ Абдирайимович – Навоий вилояти Хатирчи тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон президенти байрам арафасида ИИВ ходимларини мукофотлади