22:29 / 25.10.2018
5 664

Тошкент метросининг Сергели линияси қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди

Тошкент метросининг Сергели линияси қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди
Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг учта ҳудудида ер ости ва ер усти метро қурилиши ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Темирйўлчи кўприксозлар томонидан бунёд этилаётган, узунлиги 7,1 километрга тенг бўлган Сергели линияси 2020 йилга қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Қурилишнинг ўзига хос жиҳати шундаки, Марказий Осиёда қўлланилмаган, янгича эстакада усулида бунёд этилаётганидир. Мазкур ер усти метро йўли кўприксимон тарзда бўлиб, поездлар ер устида ҳаракатланади. 2017-2021 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳа 5 босқичда амалга оширилиши ва бу метро линиясида 38 та бекат барпо қилиниши белгиланган.

Айни кунларда лойиҳанинг дастлабки босқичида Тошкент метрополитенининг “Дўстлик” бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган 7 та бекатдан иборат қисми қурилмоқда. Ушбу ер усти метроси 2019 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Кейинчалик метро линиясининг “Олмазор”, “Беруний”, “Бодомзор” ҳамда “Тузель” бекатлари “Дўстлик” бекатига туташтирилиб, яхлит метро ҳалқасини ташкил этиш мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент метросининг Сергели линияси қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди