14:17 / 26.10.2018
4 095

ДХХ Суриядаги раҳбар-жангариларни Ўзбекистонга қайтарди

ДХХ Суриядаги раҳбар-жангариларни Ўзбекистонга қайтарди
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда Сурияда жангларда қатнашган бир нечта жангариларни мамлакатга қайтарди, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.

Улар Сурияда фаолият олиб борувчи ва Ўзбекистон хавсизлигига таҳдид солувчи "Котибатул Имом-ал Бухорий", "Котибатул Тавхид ва Жихад" халқаро террористик уюшмалари масъул шахслари ва раҳбарлари бўлганлиги айтилмоқда.

Ушланганлардан бири Сурияда "Катибатул Имом-ал Бухорий" раҳбари бўлган. У 1984 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси. 2009-2010 йилларда Сурхондарё вилоятида "Жиҳодчилар" яширин ячейка аъзоси бўлган.

2011 йилда Россия ва Туркия транзити орқали Сурияга кетиб, террористик-бузғунчилик тайёргарликдан ўтган.

Иккинчи шахс Суриядаги "Котибатул Имом-ал Бухорий" террорчилик ташкилоти молиявий таъминоти, жангариларни ёллаш ва Сурияга юбориш учун масъул бўлган.

У 1985 йилда Андижон вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси. 2014 йилда Сурияга бориб, диверсион-террористик тайёргарликдан ўтган.

"Котибатул Имом-ал Бухорий" террорчилик ташкилотининг яна бир аъзоси бу гуруҳга 2015 йилда келиб қўшилган бўлиб, янги аъзоларни Туркияда кутиб олиш ва уларни Сурияга ўтказиш учун масъул бўлган.

У 1993 йилда Наманган вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси. 2011 йилда Покистон орқали Афғонистонга кириб борган ва "Ислом жиҳоди иттифоқи" ташкилотига аъзо бўлган. Террористик фаолият амалиётидан ўтгач, ҳукумат қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

Хорижда бўлган вақтларида бу фуқаролар қалбаки ҳужжатлардан фойдалнишган ва шу вақтгача ўзларини уйғурман дея таништирганлар.

ДХХ сайи-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистонга яна бир ватандош қайтарилган. У ҳам "Котибатул Тавҳид ва Жиҳод" террористик ташкилоти аъзоси бўлган.

Бу шахс террористик ташкилотнинг моддий таъминоти учун пул тўплаш билан шуғулланган, шунингдек Сурияга юбориш учун янги аъзоларни ёллаган. У 1990 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси.

Айни вақтда бу шахсларга нисбатан қўғатилган жиноий ишлар доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Суриядаги раҳбар-жангариларни Ўзбекистонга қайтарди

Жамият янгиликлари