18:10 / 27.10.2018
7 081

Тиззасигача сувга ботган олтовлон: Уларни бу аҳволга солганларга жазо бериладими?

Тиззасигача сувга ботган олтовлон: Уларни бу аҳволга солганларга жазо бериладими?
Фото: ижтимоий тармоқлар
27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда пахта даласи ёнидаги ариққа тушиб турган 6 нафар кишининг суратлари тарқалди.

Суратда кўриниб турибдики, олти нафар ходим қайсидир “айби” учун жазо сифатида тиззасигача ариқдаги сувга тушириб қўйилган.

Kun.uzʼнинг суриштирувига кўра, мазкур воқеа Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида рўй берган.

Наманганлик фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқда ёзишларича, суратда тасвирланганлар фермерлар эмас, давлат ташкилотларининг бошлиқ ўринбосарлари бўлган лавозимдор шахслардир.

Фотосурат махсус дастурлар ёрдамида текшириб кўрилганида у фейк эмаслиги — у монтаж қилинмагани, оригинал эканлиги аниқланган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида “ушбу расмда суратга олинган жой ва шароитни аниқлашга ёрдам берувчи ҳар қандай маълумотлар ҳақида хабар беришингизни сўрайди” деб халққа мурожаат қилади ва боғланиш учун телефон рақамини ҳам қолдирган:

Телефон/Телеграм: +998 (95) 145-88-44.

Kun.uz таҳририяти ҳам фуқароларни бу тарзда таҳқирлаш, уларнинг ҳуқуқларини поймол этиш факти юзасидан ўз суриштирувини бошлаган. Биз билан бирга воқеалар ривожини кузатинг.

P.S. Воқеа юзасидан маълумотга эга бўлганлар @Uzmuxbir Телеграм аккаунтига маълумот ташлаб бериши сўралади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тиззасигача сувга ботган олтовлон: Уларни бу аҳволга солганларга жазо бериладими?

Жамият янгиликлари