23:53 / 27.10.2018
3 592

Божхоначилар “Саманта” кўмагида “Кобальт”га яширилган тамакиларни фош этишди (фото)

Божхоначилар “Саманта” кўмагида “Кобальт”га яширилган тамакиларни фош этишди (фото)
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан қайтиб келаётган М.Д. имли шахс бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашинани божхона назоратидан ўтказиш чоғида юртимизга катта миқдордаги тамаки маҳсулотлари кириб келишининг олдини олишди.

Гап шундаки, ушбу автомашинанинг йўловчи кабинасини “Саманта” лақабли хизмат ити ёрдамида текшириш чоғида божхоначилар автомашинага ноқонуний маҳсулот яширилганлигини пайқаб қолишди.

Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Шундан сўнг автомашина чуқур божхона назоратидан ўтказилганда хизмат итининг хатти-ҳаракатлари ўз исботини топди, унинг эшикларидан панеллари ечиб кўрилганида, автомашина олд ва орқа эшиклари орасида моҳирона яширилган 887 қути “MILANO” ва 50 қути “ESSE Light” ёзувли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Текширув давомида ҳайдовчи ва йўловчи келишган ҳолда ушбу ҳуқубузарликни содир этганлигига иқрор бўлишди.

Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 182-моддасига биноан (божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яширинча товарларни ноқонуний олиб ўтиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига топширилди. Ҳозирда аниқланган тамаки маҳсулотлари ҳамда автотранспорт воситаси ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилди.

Маълумот сифатида: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йил давомида 21 та ҳолатда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар “Саманта” кўмагида “Кобальт”га яширилган тамакиларни фош этишди (фото)