
Шу йил 27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси соат тахминан 02: 00 да «Ласетти» автомобилини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз катта тезликда бошқариб кетаётган 29 ёшли Жўрабек А. Олмазор ва Ислом Каримов кўчалари кесишган жойда светофорнинг қизил чироғидан ўтиш жараёнида бетон аралаштиришга мослашган «HOWO» машинаси билан тўқнашиб кетди. Натижада у жиддий тан жароҳати билан касалхонага олиб кетилди. «Ласетти» салонида бўлган йўловчи 26 ёшли Шаҳбоз Х. жароҳат ўта оғирлиги туфайли ўша жойнинг ўзида вафот этди.
Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 266 моддаси 2 қисмига асосан жиноий иш қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, илгари бу ҳайдовчи автомобилни маст ҳолатда бошқаргани учун бир ярим йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилганди.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар