
Оққўрғондаги маҳаллий раҳбарларни қонунга зид равишда жазолаш воқеаларидан сўнг Тошкент вилояти прокурори ўринбосари ва бошқа мутасадди раҳбарларга ҳам чоралар кўрилиб, улар ўз лавозимидан озод этилди. Ишдан олинганларнинг шахси айтилмаган.
29 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов мажбурий меҳнатга доир видеоселектор йиғилиши ўтказди.
"Тошкент вилояти Оққўрғон туманида бўлган ҳолат бўйича фармон қабул қилганликлари тўғрисида бизга айтди (президент назарда тутилмоқда – таҳр.) Конституция бўйича шанба-якшанба кунлари фармонлар рўйхатдан ўтказилмайди. Шунинг учун ҳамма нарсани қонун доирасида қилиш лозимлигини таъкидлади. "Ҳеч нарса қилмайди, душанба куни эълон қиламан", деди (президент)", – деган бош вазир.
Ариповнинг айтишича, ҳар бир ҳудуд раҳбари – вазирлар, вилоят ҳокимияти бўладими, ҚР Жўқорғи Кенгеси раиси ёки Вазирлар Кенгаши раҳбари бўладими, Тошкент шаҳар ҳокими, туман ҳокимлари ёки бошқа давлат бошқарув идоралари раҳбар ходимлари бўладими – бирон-бир одамга бу масалада (мажбурий меҳнат – таҳр.) шафқат йўқ, бирон-бир одамни кечириш ҳам бўлмайди.
Тошкент вилояти прокурори ўринбосари ҳам олти кишини сувга тушириш "томоша"сида Зойир Мирзаев билан бирга турган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар