10:02 / 30.10.2018
3 162

Калити билан қолдирилган “Lacetti”ни миниб қочган “жон қўшни” ушланди

Калити билан қолдирилган “Lacetti”ни миниб қочган “жон қўшни” ушланди
28 октябрь куни кечқурун соат 20:00да Андижон тумани, “Чорбоғ” маҳалласида яшовчи Баҳром Иномов ўзининг “Lacetti” русумли автомашинасини яшаш уйи олдида калити билан қаровсиз ҳолда қолдиради ва хонадонига кириб кетиб, ярим соатлардан кейин автомашинаси йўқ эканлигини билиб, ички ишлар бўлимига хабар беради.

Шундан сўнг вилоятда “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, барча шаҳар-туман ИИБларига, чегара ҳарбий қисмларга, Фарғона ва Наманган вилояти ИИБларига хабар қилинган.

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида автомашинани Б.Иномовнинг қўшниси А.М. маст ҳолатда миниб қочгани аниқланади.

Айни пайтда А.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Калити билан қолдирилган “Lacetti”ни миниб қочган “жон қўшни” ушланди