19:53 / 30.10.2018
3 427

Прокурор Ақтўбеда ёниб кетган автобусдаги ўзбекистонликлар нега дарҳол югуриб чиқишмаганини айтди

Прокурор Ақтўбеда ёниб кетган автобусдаги ўзбекистонликлар нега дарҳол югуриб чиқишмаганини айтди
Фото: Казинформ/Усмон Ўринбосарўғли
Бугун ихтисослаштирилган судда бўлиб ўтган мунозараларда давлат айбловчиси Усмон Ўринбосарўғли Ақтўбе областида ёниб кетган автобусдаги 52 нафар йўловчи нима сабабдан ҳалок бўлганини аниқлаган экспертиза версиясини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Казинформ»га асосан Kun.uz.

Маълумки, 2018 йил 18 январь куни Ақтўбе областида, Самара - Чимкент автойўлида Ўзбекистондан бўлган 52 нафар йўловчи ўтирган автобус ёниб кетди.

Қозоғистоннинг уч фуқароси ва Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси омон қолди. Терговнинг кўрсатишича, ёнғинга кавшар лампа ва бензин идиши сабаб бўлган, автобус ичидаги йўловчилар улар ёрдамида исинишга ҳаракат қилишган.

Шунингдек, автобус техник жиҳатдан носоз бўлгани аниқланди.

Прокурор Усмон Ўринбосарўғлининг сўзларига кўра, ўша куни автобус йўлда музлаб қолган солярка туфайли бузилган.

Тергов давомида аниқланишича, автобуснинг расмий ҳайдовчиси фақат Максат Пернебеков бўлган, Нуржан Киргизбаевни ўзи чилангар сифатида ёллаган. Барат Танатов билан уни Россиягача олиб боришга, эвазига эса у автобус ҳайдашда ёрдам беришига келишган.

Музлаб қолган бакни кўрган Максат Пернебеков автобус салонига эрталабгача ухлаш мақсадида кириб кетган ва бошқа икки ҳайдовчига йўловчилар кавшар лампани олишлари ҳамда кўчада баллонлардан бирини ёқишлари мумкинлиги ҳақида айтган. Бироқ, тунда салонда бўлган кавшар лампа ва бензинли идиш туфайли ёнғин юзага келган.

У. Ўринбосарўғлининг сўзларига кўра, тергов давомида йўловчилар исиниб олиши учун автобус салонига кавшар лампани ким олиб киргани аниқланди.

«Омон қолган 2 нафар йўловчи - Исоқов ва Мирзаҳмедовнинг гувоҳлик беришича, Нуржан Киргизбаев салонга кавшар лампани олиб кирган. Техник экспертиза лампа иккинчи ва учинчи қаторлар орасида турганини кўрсатди. Йўлнинг қарама-қарши томонидан келган «Ларгус» автомашинаси ҳайдовчиси ўша тунда автобус ёнида тўхтагани ва илтимос қилишгани сабабли ўз бензини билан бўлишганини тасдиқлади.

Эксперт Сулейменов йўловчиларнинг аксарияти ёнғин пайтида уйқуда бўлгани ва улар ис газидан ҳалок бўлишганини тасдиқлади, сабаби инсон ёнғин пайтида уйқудан тура олмайди ва ҳушига келмай вафот этади», - дейди давлат айбловчиси Усмон Ўринбосарўғли.

Қарама-қарши йўлдан келаётган автобус ҳайдовчиси ҳам ёнғин қандай содир бўлганлигини айтиб берди. Шаймеденовнинг сўзларига кўра, йўл четида бузилиб қолган «Сетра» автобуси турган. Ундан бир киши чиқиб, унга яқинлашган ва солярка музлаб қолганини айтган. Ўша пайтда автобусдан оёқлари ёнаётган инсон отилиб тушган, салонда эса ёнғин бўлган. Улар уни ўчиришга уринишган, аммо ҳаммаси 10-15 дақиқа ичида ёниб кетган ва одамлар ҳалок бўлган.

Барат Танатовнинг онаси Гулмира Танатованинг фикрича, унинг ўғли айбдор эмас.

«Унинг 7 фарзанди бор. Икки нафари талаба, қолганлари мактаб ўқувчилари. Хотини ишламайди. 9 ойдан бери у азобда. У Ақтўбедаги жараёнда бўлганди, яқинда уни уйга қайтариб юбордим. Менинг ўғлим Россияда шунчаки машина сотиб олиб, таксичилик қилишни ва оиласини боқишга пул топмоқчи эди. Энди эса қамалади. Унинг болаларини ким боқади?» - дейди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Прокурор Ақтўбеда ёниб кетган автобусдаги ўзбекистонликлар нега дарҳол югуриб чиқишмаганини айтди