Бу ҳақда Президентимизнинг жорий йил 30 октябрда қабул қилинган “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилди.
Мамлакатимизда улгуржи ва биржа савдоси корхоналари фаолияти учун зарур ҳуқуқий асос кенг яратиб берилган бўлиб, замонавий ахборот технологиялари асосида жорий этилган ҳолда чакана савдо тармоқлари жадал ривожланмоқда, тадбиркорлик субъектларининг моддий-техник ресурслардан фойдаланиши тобора кенгаймоқда.
Аммо товар бозорларининг ҳозирги ҳолати, улгуржи ва биржа савдосининг ривожланиш даражасида муаммолар сақланиб қолмоқда. Жумладан, савдо айланмасининг кенгайишига, ички бозорни ва ишлаб чиқарувчиларни зарур товарлар билан таъминлашга ҳамда республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилишга тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммолар товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантиришга ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Фармонда савдо механизмларини янада такомиллаштириш, товарлар бозорида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва харажатларини камайтириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб қўйилди.
2018 йил 1 ноябрдан бошлаб, импорт бўйича олиб келинган юқори ликвидли маҳсулот турларини, эгаларининг хоҳишига кўра, ички бозорда, шу жумладан, биржа савдоларида чекловларсиз сотиш учун имкониятлар яратиб берилади. Худди шу санадан бошлаб, юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисоб-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартибини жорий этиш йўлга қўйилади.
2019 йил 1 январдан товар-хомашё биржаси аъзоларининг даромадларига қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун белгиланган солиққа тортиш шартлари татбиқ этилади. Халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг долларгача товарларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот юритган ҳолда ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ юкнинг божхона декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

Янгийўлда юк машинаси ёниб кетди

ДХХ ходимлари Андижонда 100 гектар ерни 128 минг долларга сотишга уринган ҳокимият ходимини ушлади

Янги Зеландия чекишни бутунлай тақиқлаш бўйича муҳим қадам қўйди

Фаррух Тошпулатов: Ангрен шаҳар бўлим бошлиғи М.Юсуповага нисбатан текширув ишлари якунланди

Марказий Осиё дербисида имкониятлар қандай? Ёхуд терма жамоа устозининг Саудиядаги режалари ҳақида

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди