07:02 / 01.11.2018
3 917

Ўзбекистонда ЙПХ ходимлари қачондан “Body camera” билан ишлай бошлайди?

Ўзбекистонда ЙПХ ходимлари қачондан “Body camera” билан ишлай бошлайди?
Кеча ўтказилган брифингда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азизхон Умархонов ЙПХ ходимларини “Body camera” билан таъминлаш масаласи бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлигини маълум қилди.

“Body camera” бўйича барча тендер ҳужжатлари экспертизадан ўтиш учун топширилган.

Яқин кунларда тендер эълон қилинади. Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент шаҳрида нафақат ЙПХ, балки пост патрул ва профилактика инспекторлари ҳам “Body camera”лар билан таъминланади.

Умархоновнинг сўзларига кўра, “Body camera” тизими 2019 йил март ойидан ишга туширилиши кутилмоқда.

“Камерани тақиб олган ходим бутун хизмат давомида уни еча олмайди. Агар ечиб қўйса, ёки камера 5 дақиқадан ортиқ ҳаракатсиз қолса, дарҳол марказга хабарнома етиб келади. Булар техник топшириқ ишлаб чиқишда кўзда тутилган”, - деб қўшимча қилди Умархонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ЙПХ ходимлари қачондан “Body camera” билан ишлай бошлайди?