18:31 / 01.11.2018
8 031

Андижонда 4 эгизак туғилгани ҳақидаги хабарни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси рад этди

Андижонда 4 эгизак туғилгани ҳақидаги хабарни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси рад этди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилоятида тўрт эгизак туғилгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди.

“Бугун, биринчи ноябрь куни интернетдаги ахборот ресурсларида Андижон вилоятидаги Собировлар хонадонида тўрт нафар эгизак туғилгани тўғрисида хабар тарқалди, – деди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Гулбаҳор Абдуллаева. – Лекин биз мазкур ҳолатни суриштириб, бу воқеа Андижон вилоятида содир бўлмагани ва бу ҳеч қайси туғруқ уйимизда қайд этилмаганини аниқладик”.

Гулбаҳор Абдуллаеванинг билдиришича, ушбу ҳолат АҚШнинг Аризона штатида жойлашган авлиё Жозеф шифохонасида қайд этилган.

Ҳақиқатан ҳам эгизаклар 2018 йилнинг сентябрь ойида АҚШнинг Аризона штатида ҳондурасликлар оиласида туғилган.

Чақалоқларга Лусиано, Октавио, Валерия ва Эмилио деб исм қўйишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда 4 эгизак туғилгани ҳақидаги хабарни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси рад этди