
Рустам Қурбонназарович Холматов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри хабар бермоқда.
У Оққўрғон ва Бекободдаги воқеалар ортидан ишдан бўшаган вилоят ҳокими ўринбосари ўрнини эгаллади.
Рустам Холматов бунгача Жиззах вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Рустам Холматов 1961 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. У Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент иқтисодиёт университети) иқтисодчи мутахассислиги бўйича битирган.
У 1995 йилдан 2003 йилгача Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинроқ Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2008 йилдан 2013 йилгача эса Тошкент вилояти ҳокими бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар