1 ноябрь куни тунда Урганч – Чолиш йўлининг 10 километридаги каналга қурилган кўприк қисман қулаб тушди.
Аниқланган дастлабки маълумотларга кўра, кўприк юк автомобили оғирлигини кўтаролмай, қулаб тушган. Транспорт воситаси унинг устидан ўтиб кетишга улгурган деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
2 ноябрь куни ҳолатига Урганч – Чолиш йўлининг 10 километри ёпиб қўйилган, ундан Хоразм вилоятини Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани билан боғловчи, Амударё кўпригига ўтишнинг иложи йўқ. Барча транспорт воситалари айланма йўлларга йўналтирилмоқда. Фуқаролар эса кўприкнинг бутун қолган қисмидан ўтказилмоқда.
Амударё кўприги штат режимида ишлаяпти, ундан транспорт воситалари ўтказилмоқда.
Ҳозирги вақтда қулаб тушган кўприк ёнидан бошқа, вақтинчалик, кичикроқ кўприкнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Уни 3 ноябрь куни ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Воқеа кеча соат 19:15 да содир бўлган. Катта юк машинаси ўтаётганда кўприкнинг бир томони ўпирилиб тушган. Юк машинаси кўприкдан ўтишга улгурган. Унинг изидан келаётган “Дамас” ҳайдовчиси чуқурни кўриб, шошиб қолади ва рулни кескин буриши натижасида машина ағдарилиб кетади. Жабрланганлар йўқ.
"Мазкур кўприк орқали ўтувчи йўл Хоразм вилоятини Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани билан боғловчи Амударё кўпригига олиб боради, – дейди Ғуломжон Рўзибоев.
– Айни пайтда машиналар айланма йўллар орқали юришга мажбур бўлмоқда. Ҳозирги ўпирилиб тушган кўприк ёнидан вақтинчалик кўприк қурилаётир. Қурувчиларнинг айтишича у 3 ноябрь куни ишга туширилади".
Кўприкнинг бутун қолган қисмидан одамлар қатнамоқда. Кўприк қачон тикланиши маълум эмас. Ҳозирча расмийлар бу борада ҳеч қандай изоҳ беришмади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди