18:17 / 02.11.2018
4 059

Пойтахтлик аёл 25 минг долларини бой берди

Пойтахтлик аёл 25 минг долларини бой берди
Пойтахтлик З.М исмли аёлга С.О исмли эркак “карбамид” олиб келиб сотилса, яхши фойда қолиши ҳақида сўз очади. Афтидан эркак аёлнинг пули борлигини билиб, уни чув туширишни кўнглига тугган.

Осонгина келадиган даромад ҳақида эшитган аёл пули янада кўпайишини истаб қолди. Эркакка шу мақсадда 25 минг АҚШ долларини бериб юборди. С.О эса пулни қўлга киритгач, уни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборди.

На даромадли маҳсулотдан, на пулдан дарак бўлмагач З.М. фирибгарга чув тушганини фаҳмлади. Шундан сўнг у Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига бу ҳақда мурожаат қилди.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги автомашина бозорида ҳам шунга ўхшаш ҳолат рўй берган. Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи С.М. “Нексия” русумли автомашинасини сотиш учун бозорга олиб чиққан. Номаълум шахс келиб кейинчалик сотиб олиш шарти билан 24 ой давомида ҳар ойда 500 доллардан жами 12 минг доллар тўлаб беришини айтади. С.М. бунга рози бўлади ва автомобилини унга бериб юборган.

Бироқ, харидорнинг мақсади бутунлай бошқача эди. У автомашинани олиб кетгач, уни бўлакларга ажратиб, номаълум шахсларга сотиб юборган. Пулини эса ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Оғзаки келишувга ишонган автомобиль эгаси ҳам на пулдан на автомобилидан дарак бўлмагач, ички ишлар органига мурожаат қилган.

Орган ходимларининг саъй-ҳаракати билан ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётган Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 23 ёшли Т.А.ни ушлаш чоралари кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасидан маълум қилишларича, ушбу икки ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пойтахтлик аёл 25 минг долларини бой берди