23:30 / 02.11.2018
3 905

Тошкентда аёл эридан ўч олиш ниятида уйига ўғриларни чақирди

Тошкентда аёл эридан ўч олиш ниятида уйига ўғриларни чақирди
Яқинда Тошкент шаҳридаги Шайҳонтоҳур туманида яшовчи 27 ёшли Н.Н. исмли аёлнинг илтимосига кўра, 23 ёшли А.Э., Х.У., 28 ёшли М.К. билан биргаликда Азиз Н. нинг квартирасидан жами 23,1 минг доллар, 10 миллион сўм миқдоридаги пулларни ўмариб кетган. Ажабланарлиси, ўғриларни уйига шу квартирада яшовчи бека Н.Н. нинг ўзи чақирган ва ўғирликка даъват этган.

Маълум бўлдики, эри билан жанжаллашиб қолгач, Н.Н. ота уйига кетиб қолган. Бироқ аламидан чиқа олмаган. Шунинг оқибатида ўғрилар билан тилни бир қилган. Уларга квартира ва темир сандиқ калитини бериб, пуллар қаердалигигача айтган.

Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 169-моддаси 4-қисми (“Ўғирлик”) га асосан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда аёл эридан ўч олиш ниятида уйига ўғриларни чақирди