08:26 / 03.11.2018
5 867

Президент мактабларни махсус автобус билан таъминлашни топширди

Президент мактабларни махсус автобус билан таъминлашни топширди
Ўзбекистон президенти 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш ва мактаб автобуслари билан тизимли таъминлашни топширди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, ҳудудлар талабидан келиб чиқиб, лицей ва коллежларнинг бўшаган бинолари жорий йил охирига қадар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилади. Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни халқ таълими тизимини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда мутасаддиларга шундай топшириқлар берган.

Президент соҳа олдида яна кўплаб вазифалар тургани, дарсликлар таъминоти, таълим дастурлари сифати, ўқитувчилар билим ва малакасини ошириш, кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш, чет тилларни ўқитиш имкониятини кенгайтириш борасидаги ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлаган. Халқ таълими тизимида ўқув жараёнини автоматлаштириш, ўқувчиларни мактабга қабул қилиш ва кўчириш хизматларини электрон шаклга ўтказиш, давлат-хусусий шериклик асосида хусусий мактаблар ташкил этиш суст бораётганини айтган.

1 сентябрдан мактабларда фаолият олиб бораётган 450 мингдан зиёд педагог ва раҳбар ходимларнинг маоши оширилди. Халқ таълими ходимларига уй, ер, маиший техника, чорва ва машина сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар бериш тизими жорий этилди. Улар учун махсус давлат мукофоти таъсис қилинди. Ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб этиш, мактабларда асоссиз текширувлар ўтказиш амалиётига чек қўйилди.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида халқ таълими тизими жорий йилда 16 минг нафар олий маълумотли ёш кадр билан тўлдирилди. Қарийб 13 минг нафар эркак ўқитувчи мактабларга қайтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент мактабларни махсус автобус билан таъминлашни топширди