14:55 / 03.11.2018
4 391

2019 йилдан меҳнат дафтарчасининг ўрнига электрон база жорий қилинади

2019 йилдан меҳнат дафтарчасининг ўрнига электрон база жорий қилинади
2019 йилдан Ўзбекистонда меҳнат дарфтарчасидан воз кечилади. Унинг ўрнига электрон база жорий этилади. Бу ҳақда 2018 йилда давлат бюджетини амалга ошириш ва 2019 йил учун асосий параметрларни аниқлаш бўйича ўтказилган конференцияда молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов айтиб ўтди.

"Меҳнат дафтарчалари бизда СССР давридан қолган ва улар фойдаланиш учун жуда ноқулай. Улардан воз кечиш вақти келди. 2019 йилдан ишга кирмоқчи бўлган ходимлар меҳнат дафтарчасини очишларига тўғри келмайди, эндиликда улар шунчаки ўз маълумотларини электрон базага киритишса бас", – деди Дилшод Султонов.

Бўлажак базада ходимнинг барча меҳнат фаолияти ва даромади акс этади. Керакли маълумотни ходимнинг паспорт маълумотларини базага киритган ҳолда олиш мумкин бўлади.

"Ҳозир солиқ идораси электрон базанинг асосини ишлаб чиқмоқда ва ушбу дастур деярли тайёр. Эндиликда ўз ойлик маошингиз ҳақида "Telegram"даги @oylikuzbot боти орқали билиб олиш мумкин. Ушбу бот қанча ойлик маош тўлангани ва қанчаси солиққа ушлаб қолинганини кўрсатади. Шунингдек, бот маошнинг қанча фоизи нақд пулда ва қанчаси пластик картада берилганини кўрсатади", – деди Дилшод Султонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йилдан меҳнат дафтарчасининг ўрнига электрон база жорий қилинади