19:35 / 03.11.2018
6 703

Тошкент вилоятида эллик мингталик қалбаки пуллар ясаб келган кимса қўлга олинди

Тошкент вилоятида эллик мингталик қалбаки пуллар ясаб келган кимса қўлга олинди
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари яқинда Тошкент вилоятида 22 ёшли кимсани қўлга олишди. У ўзи яшаб турган уйда эллик минг сўмлик қоғоз пулларни ясаш билан шуғулланган. Бунинг учун олдин график муҳаррирликни, рангли принтердан фойдаланиш сирлари, пул ясаш техникасини чуқур ўзлаштирган.

— Мен аслида тўйлар, туғилган кунларда сураткашлик ва тантаналарни видеотасмага тушириш билан пул ишлардим, — деди жиноятчи. — Шу йил феврал ойида 50 минг сўмлик пулларни қалбакилаштира бошладим. Олдинига 30 дона шундай пулларни ясаб Олмалиқда буюмлар харид қилиб кўрдим. Икки мартасида омадим келди…

Айни пайтда қалбаки пул ясаш устаси қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 176- моддасига асосан жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2018 йил бошидан 51 та қалбаки пул ясаш билан боғлиқ воқеалар содир бўлган. Уларнинг 18 таси Тошкент шаҳрида, 15 таси Тошкент вилоятида, 6 таси Самарқандда кузатилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари жиноятчилардан 5 минг АҚШ доллари, 5 минг Россия рубли, 5,3 миллион сўм миқдоридаги қалбаки пулларни тортиб олган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида эллик мингталик қалбаки пуллар ясаб келган кимса қўлга олинди