13:53 / 07.11.2018
4 035

Тайланд ўзбекистонликлар учун виза тўловларини вақтинча бекор қилди

Тайланд ўзбекистонликлар учун виза тўловларини вақтинча бекор қилди
Тайланд ҳукумати 2 ой муддатга Ўзбекистон фуқаролари учун виза тўловларини бекор қилди. Бу ҳақда "Bangkok Post" нашри хабар берди.

Тайланд вазирлар маҳкамаси 2018 йил 1 декабрдан 2019 йил 31 январгача бир қатор мамлакатлар учун виза тўловларини бекор қилган. Ушбу давлатлар ичида Ўзбекистон ҳам бор.

Ҳукумат вакили Буддипонгсе Пуннакантанинг айтишича, ҳукумат 21 та мамлакатга Тайланд визаси учун йиғиладиган 2000 бат (60 доллар) тўловни бекор қилган. Эндиликда Андорра, Бутан, Болгария, Хитой, Кипр, Эфиопия, Фижи, Ҳиндистон, Қозоғистон, Латвия, Литва, Мальдив, Мальта, Мавритания, Папуа - Янги Гвинея, Руминия, Сан-Марино, Саудия Арабистони, Тайван, Украина ва Ўзбекистон фуқаролари виза учун пул тўламасдан Тайландда 15 кунгача бўлишлари мумкин.

Хабарда келтирилишича, 2018 йилнинг 9 ойи давомида мамлакатга 28,54 млн турист ташриф буюрган ва бу кўрсаткич 8,7 фоизга ўсган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тайланд ўзбекистонликлар учун виза тўловларини вақтинча бекор қилди