21:58 / 07.11.2018
5 319

Зойир Мирзаев Шароф Рашидов туманига ҳоким бўлди

Зойир Мирзаев Шароф Рашидов туманига ҳоким бўлди
Зойир Мирзаев Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

7 ноябрь куни Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ушбу қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этган эди. У ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис ишдан олинган эди.

Зойир Мирзаев олдин Жомбой туман ҳокими, Самарқанд шаҳар ва вилоят ҳокими лавозимларда ишлаган. У 2016 йилнинг декабрида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, кейин эса қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зойир Мирзаев Шароф Рашидов туманига ҳоким бўлди