date
views 9 714

Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоят прокурори бўлди

Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоят прокурори бўлди
Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоят прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Улуғбек Қосимов прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Денов туман прокуратурасида бошлаган. Сурхондарё вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, Қумқўрғон туман прокурори, Сурхондарё вилояти Музрабод туман ҳокими лавозимларида фаолият юритган.

Айни пайтдаги лавозимига тайинланишидан аввал Сурхондарё вилояти Денов туман ҳокими лавозимида ишлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоят прокурори бўлди