07:27 / 12.11.2018
4 546

Каттақўрғонда 6 ёшли қизалоқ ўз укаси ётган бешикка ўт қўйиб юборди

Каттақўрғонда 6 ёшли қизалоқ ўз укаси ётган бешикка ўт қўйиб юборди
Самарқанд вилоятида 6 ёшли қизча 2 ойлик укаси ётган бешикни ёқиб юборди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, 10 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 6 ёшли Д.Т. исмли қизалоқ оила аъзолари томонидан назоратсиз қолдирилиши натижасида гугурт ўйнаб хонадаги бешикни ёқиб юборган.

Натижада ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Ёнғин оқибатда қизалоқ ва унинг бешикда ётган икки ойлик укаси А.Т. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Айни вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Вазирлик ёш болаларни назоратсиз қолдирмасликни сўраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Каттақўрғонда 6 ёшли қизалоқ ўз укаси ётган бешикка ўт қўйиб юборди