08:20 / 14.11.2018
2 760

“Яндекс” Тошкентда “Район” хизматини синов тариқасида ишга туширди

“Яндекс” Тошкентда “Район” хизматини синов тариқасида ишга туширди
“Яндекс” ўзининг “Район” хизматини Тошкент шаҳрида тест режимида ишга туширди. Ушбу хизмат Россиянинг ўзида сентябрь ойида ишга тушган. Лойиҳа ҳозирча синов жараёнида.

Компания вакилларининг қайд этишича, ушбу лойиҳада контент фойдаланувчиларнинг ўзи томонидан тайёрланади. “Район” ҳар ким ўзи яшаётган ҳудуд янгиликлари, муаммоларини муҳокама қилиши учун мўлжалланган.

Қайд этишларича, ушбу лойиҳа қанча кўп қўшни кишиларни қамраб олса, уларнинг бир-бирига ёрдам бериш имкони ҳам, шаҳар ҳаётига таъсир қилиш имконияти ҳам ошади.

“Яндекс” компанияси Тошкентда “Район” сервисини ишга туширмоқчи экани октябрь ойи ўрталарида маълум бўлган эди. Ўшанда Россия IT-компанияси вакиллари Тошкент шаҳар ҳокимлигида учрашувлар ўтказган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Яндекс” Тошкентда “Район” хизматини синов тариқасида ишга туширди