13:17 / 14.11.2018
4 185

Юнусобод туманидаги цехда ёнғин содир бўлди

Юнусобод туманидаги цехда ёнғин содир бўлди
Фото: ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси
Бугун 14 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчасида жойлашган «Юнусобод кичик саноат зонаси» ҳудудидаги «Стройтеплоизоляция» масъулияти чекланган жамиятнинг синтефон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, ёнғинни ўчиришга 14 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Ёнғин соат 10.34да қуршаб олинган. Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқлиги маълум қилинди.

Айни вақтда ёнғинни батамом ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусобод туманидаги цехда ёнғин содир бўлди