Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Нукусга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг раҳбарлик фаолиятида ўзига хос имижи, ҳаётий принциплари бор. Булар – халқ ичига кириб, одамлар ҳаётини бевосита кўздан кечириш, улар билан мулоқот қилиб, талаб ва истакларини эшитиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан жойида танишиб, долзарб масалаларни ҳал қилиш, истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаб бериш.
Шунинг учун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ҳудудларига тез-тез сафар қилади. Шундай сафарларнинг навбатдаги босқичи бошланмоқда.
Бу гал ҳам илк манзил Қорақалпоғистон. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг