
Телеграм тармоқларида шундай сўзлар билан изоҳ қолдирилган видео пайдо бўлди: «Уйда ёлғиз» фильмидаги бир қарасанг «ҳўл ўғрилар», бир қарасанг «ёпишқоқ ўғрилар»га айланадиган Гарри билан Марвни билардик.
Тошкентда «қорни оч ўғрилар» пайдо бўлибди. Улар аввалига «Малика» бозоридаги дўконлардан телефон ўғирлашди, сўнг бозор ёнидаги гамбургерхонанинг эшигини бузиб кириб, ўзларига егулик учун бургерлар тайёрлашган. Қоринларини тўйғазгач, ўзларидан дастхат ҳам қолдиришиб кетишган.
Ушбу «қорни оч ўғрилар»нинг қўлга олинганликлари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар