00:18 / 16.11.2018
4 688

Шавкат Мирзиёев «Кантекс инвест» корхонаси билан танишди

Шавкат Мирзиёев «Кантекс инвест» корхонаси билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Қанликўл туманида бунёд этилган «Кантекс инвест» тўқимачилик корхонаси билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига аввалги ташрифлари чоғида Қанликўл туманига 10 миллион евро инвестиция киритиб, йирик тўқимачилик корхонаси ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилган эди. Ўтган вақт мобайнида корхона учун 10 гектар ер ажратилиб, бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Корхонани барпо этиш енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда тажрибали бўлган «Кантекс инвест» маъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди. Натижада 23 миллион евро инвестиция киритилиб, яйдоқ ерда замонавий тўқимачилик фабрикаси қад ростлади.

Айни пайтда корхонага Германия, Швейцария, Туркия ва Ҳиндистондан сўнгги русумдаги тўқимачилик дастгоҳлари келтирилган бўлиб, уларни ўрнатиш ва монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа қиймати 38,7 миллион АҚШ доллари бўлган корхонани келаси йил биринчи чорагида ишга тушириш мўлжалланмоқда. Бу ерда дастлабки босқичда йилига 11 минг тонна дунё талабларига жавоб берадиган сифатли ип-калава ишлаб чиқарилади. Навбатдаги босқичда тўқимачилик матоси тайёрлаш, 2021 йилда амалга ошириладиган сўнгги босқичда мато бўяш ва тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Корхона тўла қувват билан ишлай бошлагач, йилига 25 миллион АҚШ долларидан зиёд маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди, таъсисчилари билан суҳбатлашди.

650 га яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланадиган корхонада бугунги кунда ишчилар танлаб олиниб, шу ернинг ўзида ташкил қилинган ўқув хоналарида ўқитилмоқда, шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги корхоналарда малака ва оширилмоқда.

Президентимиз бундай корхоналарни ташкил этишдан асосий мақсад иш ўринлари яратиш экани, мамлакатимизнинг чет эллардаги элчихоналари билан биргаликда технология олиб келиб, корхоналарни янада кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев «Кантекс инвест» корхонаси билан танишди